+998912851312
ziyomuhamad90@gmail.com
Biz bilan bo'ling:

NOK MEVASINI YETISHTIRISH AGRATEXNIKASI

Mashrapov Axliddin Tursunalievich | 2024-12-26 00:00 | Nok |   88

Районлашган нок навлари

 

ВИЛЬЯМС нави

Ғарбий Европада яратилган. 1959 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Нав кеч кузги, меваси августнинг биринчи ўн кунлигида пишади. Дарахтнинг бўйи ўртача 5,4 м, тўртинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 138,9 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 232,9 ц/га ни ташкил этади.

Меваси узунчоқ ноксимон шаклда бўлиб, юзаси ғадир-будур, пўстлоғи юпқа, ялтироқ, етилганда мум тусли сариқ, майда нуқталари бор. Мевасининг ўртача вазни – 140 г. Эти майин, сершира, мазаси жуда ҳам яхши. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,9 балл.

 

ЛЕСНАЯ КРАСАВИЦА нави

Бельгияда яратилган. 1959 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Ёзда истеъмол қилинадиган хўраки нав. Меваси июлнинг иккинчи ўн кунлигида пишади. Ҳосилдорлиги – 228,3 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 299,2 ц/га ни ташкил этади.

Нок дарахтининг бўйи ўртача 5,8 м, шох-шаббаси қалин ва кенг пирамидасимон. Экилгандан кейин тўртинчи йили ҳосилга киради. Меваси тухумсимон-ноксимон, тилла ранг сариқ, яққол қизғиш ғуборлари бор, мевасининг ўртача вазни – 125 г. Эти сарғиш оқ, сершира, майин, мойли, мазаси ширин. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,8 балл.

 

ЛЮБИМИЦА КЛАППА нави

 

АҚШда яратилган. 1959 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган.

Ёзда истеъмол қилинадиган хўраки нав. Меваси июль ойининг учинчи ўн кунлигида пишади. Нок дарахтининг бўйи ўртача – 6,5 м. Экилгандан кейин бешинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 72,4 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 110,3 ц/га ни ташкил этади.

Меваси калта ноксимон, пишганда сариқ, ёрқин қизил ғубори бор. Мевасининг ўртача вазни – 136 г. Эти оқ, сершира, оғизда эриб кетадиган даражада, мазаси нордон-ширин, хушбўй, жуда ширин. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,5 балл.

 

СТАРКРИМСОН нави

 

АҚШда яратилган. 2005 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган.

Кеч ёзда пишади. меваси август ойида етилади. Старкримсон нок дарахтининг бўйи ўртача 5,1 м бўлиб, шох-шаббаси ўртача, пирамидасимон-ёйиқ шаклда, барги ўртача тухумсимон, учли, ранги тўқ яшил, силлиқ. Нокнинг Старкримсон навли дарахти экилгандан кейин 5-чи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 129 ц/га ни ташкил этади.

Меваси йирик ноксимон, силлиқ, ранги тўқ қизил, ўртача вазни 160-250 г. эти оқ, серсув, меваси ширин хушбўй. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,7 балл. Қуруқ модда – 18,1%, қанд миқдори – 10,2%, витамин С (аскорбин кислотаси) – 2,7 мг/%.

 

ЮБИЛЕЙНАЯ

АкадемикМ.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқотинститутининг Самарқанд илмий-тажриба станциясида яратилган.1982 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Давлат реестрига киритилган. Нав кузги, сентябрнинг биринчи ўн кунлигида пишади. Нок дарахтининг бўйи ўртача 6,3 м бўлиб, кенг шох-шаббалидир. Нок кўчати экилгандан сўнг саккизинчи йилдан ҳосил бера бошлайди. Ҳосилдорлиги – 303,1 ц/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 507,2 ц/га ни ташкил этади.

Меваси йирик, мазаси яхши, мевасининг ўртача вазни – 213 г. Эти майин, сершира. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,7 балл.

 

Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти

Фарғона илмий-тажриба станцияси

 

 

 

Нок мевасини етиштириш агротехникаси

 

 

Кучли ўсувчи нок кўчатлари тупроқ унумдорлигини эътиборга олган холда 8х6 м.ёки 7х5 м. Ўртача ўсувчи пайвандтагларда  6х5 м.ёки 5х4 м. ва нок беҳи пайвандтагига уланган кўчатлар 5х3 м. ёки 4х2,5 м. схемада экиш тавсия қилинади.

Экишда чуқурлиги 60 см, диаметри 70 см чуқурлар кавланади. Ернинг юқори унумдор қисми бир томонга пастки қисми бошқа томонга ётқизилади.  Ҳар бир чуқур ҳисобига  бир пақир ҳисобида яхши чириган гўнг,1 кг супер фосфат, 200 г калий хлорид тузи, 1 кг мевали дарахт кули солинади.

Кейин чуқурга ернинг унумдор қисми солиниб, ўғитлар билан яхшилаб аралаштирилади. Кўчатнинг илдиз қисми тупроқ гўнг аралашмасидан иборат суюқ лойга ботириб олинади. Кўчат чуқурнинг марказига ўрнатилиб тупроқ тортилади. Кўчат силкитилиб юқорироққа экишга ҳаракат қилинади. Бунда кўчатнинг уланган қисми ер юзидан 5 см баландликда бўлиши керак. Кўчатни икки киши  эккани маъқул. Бир киши кўчатни ушлаб, тўғрилаб турса, икинчиси тупроқ тортади.Тупроқ  кўчат атрофида яхшилаб зичланиши керак, кўчат атрофида суғориш учун ариқ очилади. Жануб томондан 120см қозиқ қоқилиб, кўчат унга бойлаб қўйилади. Кейин кўчат 2-3 пақир сув билан суғори лади.Кўчат атрофи ери ёрилмаслиги учун  чиринди ёки ёғоч қириндиси билан мулчалаб қўйилади. Кўчат экилган баҳорда ҳафтасига 1-2 марта суғориб турилади. Бир йиллик кўчатлар 80 см баландликда қирқиб қўйилади.

Ёш кўчатлар танаси қуёшда куймаслиги учун 2 кг оҳак ва 1 кг тупроқ 10 литр сувда эритилиб, кўчат танаси оқлаб чиқилади. Шунингдек кўчатни қуёш нуридан ҳимояловчи восита сифатида  кўчат танасини махсус материал ва тўрлар билан ўраш мумкин.

Кўчат яхши ўсиб, ривожланиши учун кўчат экилган йили яхши парва ришлаш талаб этилади. Бунинг учун ўз вақтида суғориш, бегона ўтлардан тозалаш, илдиз ва барг орқали озиқлантириш,касаллик ва хашаротларга қар ши кураш сингари агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши келгусида юқори ва сифатли нок ҳосили олишни таъминлайди.

Озиқлантириш.

Вегетация даврида нок кўчатлари қуйидаги тартибда озиқлантирилади.

Кичик майдонли томорқаларда озиқлантиришда 1 кв.м.майдон ҳисобла нади. Карбамид 10-20 г., ёки аммиакли селитра 15-25 г.,суперфофат 40-60 г., калий хлорид-20 г.

Катта боғ майдонлари учун ҳар гектар майдон ҳисобга карбамид 200 кг ёки аммиакли селитра 250 кг, суперфосфат -600 кг, калий хлорид 200 кг меъёрида берилади.  Тўлиқ вояга етган ҳамда ҳар гектар боғ майдони ҳисобига  35-40 тонна мева ҳосили берадиган боғларга юқорида номлари кўрсатилган минерал ўғитларимеъёри икки хиссага ортирилади.

Нок дарахтини буташ ва шакл бериш.

1. Сийрак ярусли усулда - шохлар ярусларда жойлашиб, битта ярусда               2-3 та склет шохлар қолдириб, сийраклаштирилган бўлади. Энг пастки ярус кўчат экилган йили шакллантирилади. Умуман ҳосилга кирган нок дарахтида 6-8 та склет шохлар ҳосил қилинади.

2. Эркин ўсувчи пальметта усулида-марказий лидер шох ҳамда ўсув йўналиши бўйлаб якка холда жойлашган склет шохлар шакллантирилади.

Нок дарахтини ҳар йили куртаклар бўртгунча, февраль ойининг иккин чи ярмида буталади. Агар шох тўлиқ кесиладиган бўлса, бутоқ қолдирмай танага ёпиштириб кесилади. Ерга тегиб қоладиган шохлар ҳам кесиб ташла ниши керак. Дарахт шохлари ҳар йили ҳосилдорликни ошириш ва касаллик ва зараркунандаларни камайтириш мақсадида сийраклаштириб турилади.

Ёш новдалардан кучли ва тўғри ўсганлари қолдирилади. Кам қувватли, эгри ўсган новдалар қирқиб ташланади. Бирданига жуда кўп новдаларини қирқишга йўл қўйилмайди. Умумий массадан ¼ қисмигина бутаб ташланади.

                Лидер шох биринчи буташ вақтида склет шохлардан 40 см баланд бўли шини таъминланиши керак

                Нок кўчати экилган биринчи йили кўчат гуллаган тақдирда, дарахтнинг яхши ўсиб ривожланиши учун 100 фоиз гуллари узиб ташланади. Кейинги йиллари ҳосилнинг ярми, яъни нок меваси ғўралари грек ёнғоғи ўлчамига ет ганда узиб ташланади.Ушбу тадбир ҳосилни меъёрлаштириш дейилади. Ушбу тадбир натижасида дарахт мевалари пишганда йирик ўлчамли, ширин, сифатли бўлади, қишга яхши тайёргарлик кўради, солкашлик камаяди.

Нокнинг шох-шаббаси яхши шаклланган, вояга етган дарахтида буташ –

синган, шох-шаббани ортиқча қалинлаштириб юборадиган, ичкарига қараб ўсувчи майда новда ва шохчаларни бутаб ташлашдан иборат бўлади.

Дарахтларни буташ турлари.

Дарахтларни ўз вақтида тўғри буташ - касалликларнинг олдини олиш, ўсимлик иммунитетини сақлаш, яхши ўсиш ва ривожланиш, дарахтни соғлом ва жозибали холатда сақлашда муҳим аҳамитяга эга. Уруғмевалиларни кузда буташ тадбирини дарахтларда барг тўкилиб, шира ҳаракати тўхтаб, тиним даврига ўтганда  бошлаш ва совуқ кунлар бошланмай туриб якунлаш мақсадга мувофиқдир. Буташниг бир неча турлари мавжуд бўлиб, ҳар биринингалоҳида мақсад ва вазифалари бор.

Сийраклаштирувчи буташ.

Сийраклаштиришдан бир неча мақсад кўзланади. Ортиқча новдаларн олиб ташлаш дарахтга енгиллик беради. Сийраклаштирилган дарахт мевала ри ҳаво ва ёруғлик билан яхшироқ таъминланади,натижада мева йириклашади, жозибали ташқи кўринишга эга бўлади. Шунингдек дарахт сийраклаштирил май қалин холатда қолдирилса, касаллик ва хашаротларга қарши ишлов бериш қийин бўлади.

Ёшартириш мақсадида буташ.

Ёшартиришга қартилган буташда дарахт қариган шохлардан озод қилинади. Бундай буташ натижасида ёш новдаларнинг ўсишига жой пайдо бўлади, дарахт ёшартирилади, ҳаёти узайтирилади, ҳосилдорлиги ортади. Яна шуни эсдан чиқармаслик керакки, шохларнинг кесилган жойлари мис купорос билан дезинфекция қилиниб, кесилган юза 1-2 соат  қуритилгач, сўнгра боғ қайнатмаси суркаб қўйилади.        

Нокни суғориш.

                Нок кўчати экилган йили ҳар ойда 4-5 мартагача суғорилади. Ҳосил тугиш ҳамда келгуси йил ҳосилини таъминлайдиган куртакларнинг шакл ланиш жараёнида нок дарахтини чанқатиб қўймаслик талаб этилади. Суғориш тартиби об-ҳаво шароитига қараб ўзгариши мумкин.Суғоришда кўллатиб қўйишга йўл қўйилмайди. Август ойи охирида суғориш тўхтатилади. Куз ойларида суғориш новдаларнинг ортиқча, ғовлаб ўсиб кетишига, барг ларнинг ўз вақтида тўкилмаслигига ҳамда дарахтнинг қишга чидамлилигига салбий таъсир кўрсатади. Нок дарахти тана атрофида айлана ҳосил қилинади ва ушбу айлана ичига ҳеч қандай экин экилмай, тоза, бегона ўтлардан холи, юмшатилган холда сақлаш талаб этилади.

Фарғона ИТС илмий ходимлари: А.Махмудов, А.Машрапов, И.Норматов, Х.Алиев